Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Лисандро Мартинес Аргентина манзилига айтилган танқидларга жавоб қайтарди

Баҳо:
+1 | -

Лисандро Мартинес 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испаниядан учралган мағлубиятдан сўнг Аргентина терма жамоасининг хатти-ҳаракатлари шаънига айтилган танқидларни рад этиб, жамоага қарши айбловлар мутлақо асоссиз эканини таъкидлади.

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси финалда қўшимча бўлимларда учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, ўзининг қадрдон шаҳри Гуалегуайда қаҳрамонларча кутиб олинганидан сўнг нутқ сўзлади. «Альбиселесте» ўйиндан кейинги жанжал ҳамда мукофотлаш маросимида Испанияга орқа ўгириб олганидек кўрингани сабабли танқидларга учраган эди.

«Менда турли хил қарама-қарши ҳиссиётлар бор. Бу менинг жаҳлимни чиқаради, чунки бундай адоват мутлақо асоссиз», — деди Мартинес Olé нашрига. «Мен майдонда курашаётган жамоадошларимни, бизни қўллаб-қувватлаб, худди ўз уйимизда ўйнаётгандек ҳис бағишлаётган мухлисларни кўраман. Улар бизни манман дейишади, лекин бу гаплар биз ҳақимизда эмас, балки шундай деяётганларнинг ўзи ҳақида кўпроқ сўзлайди. Биз доимо рақибларимизга нисбатан катта ҳурмат кўрсатиб келганмиз».

Мукофотлаш маросими ҳақида алоҳида тўхталар экан, Мартинес Аргентина футболчилари «барча ўйинчилар ва мураббийлар штаби билан кўришиб чиққанини» таъкидлади.

У шунингдек шундай қўшимча қилди: «Агар биз уларга орқа ўгиргандек кўринган бўлсак, бу бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга қараганимиз сабаблидир ва бу ҳам уларга бўлган ҳурмат белгиси эди».

Киритилди: 19:21, 27.07.2026.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик