Италия футбол федерацияси (FIGC) техник директори Паоло Мальдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардо истеъфога чиқмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sport.
Бу ҳақда бевосита FIGC президенти Жованни Малаго хабардор қилинган. Ҳар икки мутахассис бор-йўғи 16 кун олдин расман ўз вазифасини бажаришга киришган эди.
Аввалроқ Футбол федерацияси Мальдини ва Леонардо томонидан Италия терма жамоаси бош мураббийлигига илгари сурилган Андреа Пирло номзодини рад этган эди. Ушбу тайинловни Россия букмейкерлик компанияси билан ҳамкорлик мураккаблаштириб юборган.
Хабар қилинишича, бу вазият Мальдини учун мутлақо кутилмаган ҳол бўлган. Паоло футболдан ташқари сабаблар мураббий танловига таъсир қилиши мумкинлигига тайёр эмас эди. «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси маданий-футболга оид бўлмаган омиллар таъсир ўтказмаслиги ва айнан ўзи Италия терма жамоасининг янги бош мураббийини мустақил танлаши бўйича кафолатлар олганидан сўнггина техник директорлик лавозимига рози бўлгани маълум.













