«Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне «Галатасарой»нинг қизиқиш доирасига тушиб қолди.
Истанбул клуби бельгиялик футболчини таркибни кучайтириш учун идеал вариант сифатида кўрмоқда ва футболчининг ўзига ҳам, «Наполи»га ҳам жиддий таклиф тайёрламоқда. Бироқ музокаралар регламент чекловлари сабабли мураккаблашмоқда: «Галатасарой»да маълум бир ёшдан ошган легионерлар учун фақат битта квота қолган ва раҳбарият ҳозирда ундан қандай унумли фойдаланишни баҳоламоқда.
Туркия гранди «Манчестер Сити»нинг собиқ аъзосини Истанбулга кўчиб ўтишга кўндириш учун унга юқори маошли икки йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Муносиб таклиф тушса, Неаполь клуби сотув вариантини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда tuttomercatoweb.com нашри ёзмоқда.













