«МЮ» устози Девид Мойес Уэйн Руни билан келишиб олган кўринади. Футболчининг бир неча марта жароҳат олгани ва мавсум бошланишига яқин трансфер муаммосига дуч келганига қарамай, мураббий бу мавсумда унга 30та гол уриши кераклигини айтган.
«Мен буни амалга оширишни хоҳлайман. Менимча, Рунининг ҳам мақсади шундай. Биз биргаликда бунга эрисишимизга умид қиламан.
Ван Перси ва Руниларнинг биргаликда ўйнашлари жуда ажойиб бўлди. Кўпчилик улардан кўп голлар кутмоқда. Бундан ташқари Чичарито ва Уэлбекни ҳам унутманг. Айниқса, Дэни мавсумни ажойиб бошлади.
Мен Рунининг фақатгина энг юқори ўйин савиясдиа ўйнашини хоҳлайман. Бошқа нарсани эмас. У жуда кўп гол урган, Афсуски бу кўрсаткич ўтган мавсумда камайди. Мен Робин ва Уэйнларга ишонаман. Ўтган ўйинда ҳар икки ҳужумчининг гол ургани ажойиб бўлди»,- дейди мураббий.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумда Руни турли мусобақаларда 16та голга муаллифлик қилган.