«Бавария» устози Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра, жамоа ҳеч қачон Мессини сотиб олишга ҳаракат қилмаган ва бундай қилмайди ҳам.
«Клуб президенти Мессини сотиб олиш учун ҳаддан ташқари катта маблағ сарфлашни хоҳламаган бўларди. Биз бу йўлда ҳаракат ҳам қилмадик. Менимча, бундан кейин ҳам «Бавария» Леони сотиб олишга уринмайди. Ахир бунга не ҳожат? Месси Каталонияда бахтли»,- дейди мураббий.