«Ал-Қодисия» ҳимоячиси, «Реал»нинг собиқ сардори Начо Жозе Моуриньо кетма-кет омадсиз кечган мавсумлардан сўнг «қаймоқранглилар»га чемпионликларни қайтара олишига ишонишини билдирди.
«Аниқ айта оладиганим шуки, улар совринлар юта оладими-йўқми — буни билмайман, чунки бу футбол ва бундай натижаларга эришиш осон эмас. Аммо у аниқ футболчиларни 100 фоиз фидойилик билан ўйнашга мажбур қилади.
Жараённинг ичида бўлган инсон сифатида ишонч билан айта оламанки, у ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйинга 100 фоизлик шиддат олиб киради. Шу сабабли, агар футболчилар ва Моуринью бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишса, «Реал Мадрид» учун яхши кунлар келаётганига ҳеч қандай шубҳам йўқ.
Моур — «Реал»нинг ҳақиқий мухлиси, у ашаддий мадридист. Энг муҳими ҳам шу: у ушбу клубда ғалаба ва мағлубият нима эканини мукаммал даражада тушунади. Агар футболчилар уни тўлиқ қўллаб-қувватлашса, «Реал Мадрид»ни буюк натижалар кутмоқда...» — деди Начо.













