Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Дайч: «Ираола қуйи лигалар футболини фақат юқори даражада йўлга қўйган»

Баҳо:
+ | -

Англиялик мутахассис, «Бёрнли», «Эвертон» ва «Ноттингем Форест» жамоаларининг собиқ бош мураббийи Шон Дайч яқинда «Ливерпуль» жиловини қўлга олган испаниялик мутахассис Андони Ираола ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ливерпуль клубига тайинланишидан олдин Ираола уч йил давомида «Борнмут»да фаолият юритган эди.

«Моҳиятан олганда, Ираола қуйи лигалар футболини фақат юқори даражада йўлга қўйган. Улар доимо тўпни рақиб ҳимоячиларининг ортига ташлаб беришади, сизни орқага қайрилишга мажбур қилишади ва охир-оқибат синдиришади. Бу ўша футболнинг юқори сифатли ва куч-қувватга бой версиясидир.

Мен ҳайратда қолгандим, чунки «Эвертон»далигимизда, у одатда биз тасаввур қиладиган испанича футболни ўйнашга ҳаракат қилганида, биз уларни шунчаки янчиб ташлагандик. Менимча, у ажойиб мураббий: бу тактика иш бермаслигини дарҳол тушуниб етди.

Кейинги сафар тўқнаш келганимизда эса, улар аллақачон тўпни орқамизга ташлаб, бизни қайрилишга мажбур қилишаётганди. Қанот ҳимоячилари доимо ўз дарвозалари томон югуришга мажбур бўлишар, марказий ҳимоячилар эса умуман тин олишмасди. Жамоа бутунлай бошқача қиёфага кирган эди. У ажойиб ишни амалга оширди», — деди Дайч The Good, the Bad and The Football подкасти эфирида.

Киритилди: 18:44, 28.07.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик