Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро

Муин Шаабани Тунис терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Тунис футбол федерацияси Муин Шаабани миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди. Жамоа матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар 4 йиллик шартнома имзолаган.

45 ёшли мутахассис Африка футболида янги авлоднинг энг муваффақиятли мураббийларидан бири ҳисобланади. Шаабани «Эсперанс» клуби бошқарувида 2018 ва 2019 йилларда кетма-кет икки марта Африка Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, ушбу жамоа билан уч марта Тунис чемпионлигини қўлга киритган.

Мураббий охирги икки ярим йил давомида Марокашнинг «РС Беркан» клубида ишлади. Унинг қўл остида жамоа ўз тарихида илк бор мамлакат чемпиони бўлди, 2024/25 йилги мавсумда эса КАФ Конфедерация кубогини қўлга киритди. Ўша мавсум якунларига кўра, Шаабани Марокашнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган эди.

Шунингдек, мутахассис Мисрнинг «Ал-Масри» ва «Керамика Клеопатра» клубларини ҳам бошқарган. Эндиликда унинг олдига Тунис терма жамоасини Африканинг етакчи терма жамоалари қаторига қайтариш ва кейинги жаҳон чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтиш вазифаси қўйилган.

Киритилди: 09:07, 29.07.2026.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик