Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Рома» Ла Лигадан вингер сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Севильянинг «Бетис» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Абде Эззалзули фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Инсайдер Маттео Моретто хабар қилишича, футболчини «Рома» ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Томонлар музокаралар олиб бормоқда, аммо ҳозирча товон пули миқдори бўйича бир қарорга кела олишмаяпти. Испания томони 24 ёшли марокашлик футболчи учун 40 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилмоқда.

Абде 2023 йилнинг сентябрь ойидан бери Севилья жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Эззалзулининг «Бетис» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Испания чемпионатининг ўтган мавсумида ярим ҳимоячи 29 та ўйинда майдонга тушган. Марокашлик футболчи ўз ҳисобига ўнта урилган гол ва сегизта голли узатмани ёзиб қўйган.

Киритилди: 14:46, 29.07.2026.
Ўқилди: 615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик