«Бавария» президенти Герберт Хайнер Майкл Олисенинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. Аввалроқ ОАВ француз футболчисини «ПСЖ» ва «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди. Бироқ клуб раҳбари Олисе Мюнхенда қолишини тасдиқлади.
«Майкл Олисе, шубҳасиз, жамоада қолади. Унинг шартномаси яна уч йил амал қилади», — деди Хайнер.
Аввалроқ «Бавария» раҳбарияти жорий ёзги трансфер ойнасида Олисени фақат жуда катта таклиф тушган тақдирдагина қўйиб юборишини маълум қилган эди. Шунингдек, «Реал» билан музокараларда мюнхенликлар футболчининг трансфер нархини 500 миллион евро этиб белгилагани хабар қилинган.













