«Бавария»нинг собиқ футболчиси Валерьен Исмаэль мюнхенликлар сафида «Тоттенхэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Педро Поррони кўришни хоҳлашини билдирди.
26 ёшли футболчи яқинда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиб, Испания терма жамоасига мундиалда ғолиб чиқишга ёрдам берган эди.
«Порро «Бавария» учун фантастик харид бўлар эди. Бундай савиядаги қанот ҳимоячиларини топиш жуда қийин. Порро — қатъиятли, ҳимоядаги яккакурашларда кучли, шу билан бирга тезкор ва ҳамиша ҳужумда хавф туғдира олади. Унда барча зарур сифатлар мужассам. Менимча, у Венсан Компани жамоасига идеал даражада мос тушган бўларди», — деди Исмаэль Sport Bild нашрига берган интервьюсида.
Педро Порронинг трансфер қиймати Transfermarkt экспертлари томонидан 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Испаниялик футболчига «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари томонидан ҳам қизиқиш борлиги хабар қилинган эди.













