Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Бразилиялик футболчи жароҳатланган рақиби тузалиб кетгунга қадар дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Бразилия Олий Спорт суди "Интернасионал" ҳимоячиси Виктор Габриелни жароҳат олган "Крузейро" ҳужумчиси Габриел Пек жароҳатидан тузалиб кетгунга қадар ўйинлардан четлатди. Бу ҳақда Тҳе Тоучлине хабар берди.

Виктор Габриел "Крузейро"га қарши ўйиннинг 58-дақиқасида Габриел Пекга қаттиқ зарба берди ва қоидабузарлик учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Ҳужумчининг оёқ суяги синган ва операция қилинган. Хабар қилинишича, унинг сафга қайтиши учун уч-тўрт ой керак бўлади.

Олий спорт суди жароҳатнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда, бу вазиятда 6 ўйинга четлатишдан иборат стандарт дисквалификация етарли эмас деб ҳисоблади. Шу сабабли Габриелни рақиби сафга қайтгунча четлатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Ўйин "Крузейро"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: 19:03, 29.07.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик