Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«ПСЖ» Алиуш трансфери бўйича сезиларли илгарилашга эришди

Баҳо:
+ | -

Парижнинг «ПСЖ» клуби «Монако» ярим ҳимоячиси Магнес Аклиушнинг трансфери бўйича музокараларда жиддий илгарилади. Бу ҳақида инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, парижликлар ва монегасклар ўртасидаги келишув якуний босқичда турибди. Томонларга сўнгги тафсилотларни келишиб олиш ва трансферни расмийлаштиришга ўтиш қолган.

Магнеснинг монегасклар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Футболчининг бозордаги трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Аклиуш 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:39, 30.07.2026.
Ўқилди: 369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик