Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг Лондоннинг «Арсенал» клубига эҳтимолий ўтиши ҳақида мулоҳаза юритди.
«Бу ақл овармас трансфер бўлар эди, лекин менимча, у «Реал»дан кетмайди. Мен АПЛга футболчилардан кўра энг яхши мураббийлар келишидан манфаатдорроқман. айнан мураббийлар туфайли лигамиз шу даражага етди. Бу ерда энг яхши жамоалар ўйнайди. Футболчилар трансфери масаласида эса биз «Реал» ва «Барселона»дан камдан-кам ҳолларда ўзиб кета оламиз», — дейди экспертнинг сўзларини Sky Sports.
26 ёшли бразилиялик футболчининг «мадридликлар» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Унинг бозордаги трансфер баҳоси 140 миллион еврони ташкил этмоқда.













