«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл клуб 2014 йили ўз тарбияланувчиси Дэнни Уэлбекни «Арсенал»га сотиб юбориб, жуда катта хатога йўл қўйганини таъкидлади.
Аввалроқ «Челси» 35 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича «Брайтон» билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.
«Ўн йил олдин ҳам «Манчестер Юнайтед» Дэнни Уэлбекни ҳеч қачон сотмаслиги керак эди, деб айтгандим. У жамоадан кетди ва ажойиб натижаларга эришди.
Фаолиятининг охирига келиб у майдонда камроқ вақт ўтказаётган бўлса-да, у барибир ажойиб футболчи.
Мен у билан бир жамоада ўйнаганман, Англия терма жамоасида мураббий сифатида бирга ишлаганман — у терма жамоада ҳам жуда ажойиб ҳаракат қилган. Шунингдек, Премьер-лигада ҳам ўз имкониятларини яхши кўрсата олди.
Бу «Челси» учун жуда яхши юриш ва у Лондон клубининг ҳужум чизиғида реал ва ишончли вариант бўлиб беради», — деди Невилл.













