Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

“Буни мутлақо қабул қилиб бўлмайди!”: ОФК президенти FIFA’нинг Жаҳон чемпионатини инвесторларга сотиш режасига кескин қарши чиқди

Баҳо:
+2 | -

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа FIFA’нинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга пуллаш режасини қаттиқ танқид қилди.

У ташкилотнинг бу борада қитъа конфедерациялари билан умуман маслаҳатлашмаганини “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” дея баҳолади ва бу ҳаракат футболнинг пойдеворига путур етказишини таъкидлади. Reuters агентлиги ихтиёрига келиб тушган маълумотларга кўра, баҳрайнлик функционер ўзининг ушбу кескин эътирозларини 30 июнь, пайшанба куни ОФКга аъзо 47 та ассоциацияга йўллаган махсус мактубида билдирган.

“FIFA бундай йирик лойиҳани оммага эълон қилишдан олдин биз билан бир оғиз ҳам маслаҳатлашмагани ОФКни қаттиқ ташвишга солди. Қолаверса, бизга бу режанинг ҳуқуқий ва молиявий томонлари ҳамда келажакдаги оқибатлари ҳақида лом-мим дейилмади. Бу ҳолатни мутлақо қабул қилиб бўлмайди”, деб ёзади Шайх Салмон ўз мактубида.

Унинг қўшимча қилишича, FIFA’нинг бу каби бир томонлама ҳаракатлари қитъа футболининг бирдамлик, ҳамкорлик ва шаффофликка асосланган туб пойдеворига жиддий зарба беради.

Аввалроқ хабар қилинганидек, FIFA президенти Жанни Инфантино ташкилотга аъзо барча 211 та давлат ассоциациясига хат йўллаб, агар улар 19 сентябргача ушбу битимни маъқулласа, ҳар бирига 40 миллион доллардан кафолатланган молиявий ёрдам ажратилишини ваъда қилган эди.

Бироқ Шайх Салмон бундай йирик ислоҳот барча конфедерацияларнинг келишувисиз муваффақият қозона олмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у Инфантинонинг таклифини ҳуқуқий органлар орқали чуқур ўрганиб чиқишга чақириб, давлатларга қарор қабул қилиш учун берилган вақт ўта қисқалигини танқид қилди.

“Бундай улкан аҳамиятга эга бўлган таклифни кўриб чиқиш учун шунчалик оз вақт берилгани кишини ажаблантиради. Бундай муҳим қарорларни ҳеч қачон шошма-шошарлик билан қабул қилиб бўлмайди”, дейилади ОФК раҳбари йўллаган мактубда.

Шайх Салмон ўз мурожаати якунида ОФК аъзоларидан музокаралар якунланмагунча ва керакли таҳлиллар ўтказилмагунча, ушбу таклиф юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилмай туришни сўради.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни FIFA Жаҳон чемпионати ва бошқа йирик турнирларни бошқариш учун 20 миллиард долларлик тижорат шўба корхонасини ташкил этиш режасини эълон қилган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:14, 30.07.2026.
Ўқилди: 1337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик