Кириш Регистрация

ОФК Элит ОЧЛ мусобақасининг кейинги 3 та финали мезбонлигини Саудия Арабистонига берди

Баҳо:
+ | -

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитаси қитъанинг энг нуфузли клублар турнири — Элит Осиё Чемпионлар Лигаси (Элит ОЧЛ) мусобақасининг кейинги учта мавсуми финал босқичларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини расман Саудия Арабистонига топширди.

2024/2025-йилги мавсум арафасида мусобақа тизими тубдан ислоҳ қилинган ва унинг ҳал қилувчи учрашувлари (чорак финал, ярим финал ва финал) битта марказлашган давлатда ўтказилиши белгиланган эди. Дастлабки иккита тажриба ҳам айнан Саудия Арабистонида бўлиб ўтди.

Қизиқ томони, Жидда шаҳри мезбонлик қилган ҳар иккала мавсумда маҳаллий “Ал-Аҳли” клубининг қўли баланд келди. Жамоа 2025-йилда Япониянинг “Кавасаки Фронтале” клубини таслим этган бўлса, шу йилнинг май ойида ўтган ҳал қилувчи финалда яна бир япон клуби — “Мачида Зелвия”ни қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи бор чемпионликни тантана қилди.

Қитъанинг етакчи чемпионатлари ғолибларини ўзида жамлайдиган келгуси мавсумдан эътиборан лига босқичида жамоалар сони кенгайтирилади. Эндиликда мусобақада 24 та эмас, балки 32 та клуб иштирок этади.

Янги мавсум тақвими қуйидагича белгиланган:

Саралаш ўйинлари старти: 11 август

Лига босқичига қуръа ташлаш (Куала-Лумпур): 18 август

Асосий босқич ўйинлари бошланиши: 14 сентябрь

Маълумот ўрнида, Элит Осиё Чемпионлар Лигаси турнирининг 2026/2027-йилги мавсумида Ўзбекистон шарафини Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳимоя қилади. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси эса ўз юришини саралаш босқичидан бошлайди. Агар “шерлар” ундан муваффақиятли ўтса, улар ҳам мусобақанинг асосий босқичига йўлланма олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:16, 30.07.2026.
Ўқилди: 2062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик