Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро «Интер Майами»га кўчиб ўтгач, жамоадошига айланган Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳозир у билан бир жамоада ўйнаётганимдан жуда хурсандман. У менга жуда кўп муаммо туғдирган. Мен доимо энг яхши футболчилар билан бирга ўйнашни орзу қилардим. Унга қарши бир неча бор майдонга тушганман ва уни тўхтатиш деярли имконсизлигини яхши билардим. Аммо у барча совринларни ютиб бўлганидан кейин ҳам янада ўсишга, яна ғалаба қозонишга бўлган иштиёқини сақлаб қолаётганини кўриш ҳайратланарли. У билан бир жамоада ўйнаш мен учун катта шараф. Мен айнан бўлишни истаган жойдаман. Ривожланишда давом этмоқчиман ва футболдан завқ олишни истайман», — деди Каземиро. Унинг сўзларини AS келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро Испания чемпионатида «Реал» сафида тўп сурган бўлса, Лионель Месси ўша вақтда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган.
Бразилиялик ярим ҳимоячи MLS иштирокчиси «Интер Майами» сафидаги дебютини 25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси «Клёб де Фут Монреаль»га қарши учрашувда ўтказган. Майами клуби унинг трансферини 22 июль куни расман эълон қилган эди.













