Кириш Регистрация

Мастантуоно шу ёзда «Реал»дан ижарага кетиши аниқ

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Франко Мастантуоно шу ёзда «Реал»дан ижара асосида бошқа жамоага ўтади.

Журналист Бен Фернандес Сантоснинг маълумотига кўра, аргентиналик футболчи эртага, 1 август куни «Фиорентина»га қарши кечадиган ўртоқлик учрашуви учун австриялик йиғинга жамоа билан бирга йўл олмаган. Бунга ҳозирда Мастантуонони бошқа клубга ижарага бериш бўйича музокаралар олиб борилаётгани сабаб бўлган.

Франко Мастантуоно 2025 йилда «Ривер Плейт»дан 45 миллион евро эвазига «Реал» сафига ўтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда аргентиналик футболчи «қаймоқранглилар» сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали Мастантуононинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:20, 31.07.2026.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик