Кириш Регистрация

Хау: «Қалбим тўридан биламанки, бу тўғри қарор»

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Эдди Хау «Ньюкасл» бош мураббийи лавозимини тарк этди. Клуб бу ҳақда расман маълум қилди.

«Шахсий мулоҳазалардан сўнг, «Ньюкасл» бош мураббийлигидан кетиш учун энг мақбул вақт келди деб қарор қилдим.

Клубга бутун ҳаётим, юрагим ва қалбимни бағишлаб, тинимсиз меҳнат қилган деярли беш йилдан сўнг, кетиш, куч йиғиш ва танаффус олиш ҳам мен, ҳам клуб манфаатлари учун энг яхши ечим бўлади деб ҳисоблайман.

Бу қарорни қабул қилиш жуда қийин бўлган бўлса-да, қалбим тўридан биламанки, бу тўғри қарор.

Мен шу ерда бўлган вақтимда қабул қилган сира истисносиз барча қарорларимда ҳамиша «Ньюкасл» манфаатларини ўзимникидан устун қўйганман ва бу қарор ҳам бундан мустасно эмас.

«Ньюкасл» мураббийи бўлиш мен учун жуда катта шараф эди», — деди Эдди Хау.

Англиялик мутахассис жамоани 2021 йилнинг ноябрь ойидан бери бошқариб келаётган эди. Унинг ўрнини илгари Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубини бошқарган Маттиас Яйссле эгаллаши кутилмоқда.

Киритилди: 20:52, 31.07.2026.
Ўқилди: 257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик