«Байер» ҳимоячи Мигель Гутьеррес трансфери бўйича «Наполи» билан музокараларнинг якуний босқичида турибди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар беради.
Манбанинг хабарига кўра, Леверкузен клуби 25 ёшли испаниялик футболчи учун тахминан 25 миллион евро ва қўшимча бонуслар тўлашга тайёр. Дастлаб неаполликлар ўйинчи учун 30 миллион евро талаб қилишаётган эди.
Гутьеррес ўтган ёзда «Жирона»дан «Наполи»га 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатма муаллифига айланган.
Гутьеррес сотилгандан сўнг «Наполи» трансфер бозорида фаолроқ ҳаракат қилиши кутилмоқда. Неаполь клубининг асосий нишони «Челси» ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль бўлиб турибди.













