Кириш Регистрация

MD: Гави ЖЧ–2026 финалидан кейинги можаро сабаб дисквалификация қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

ФИФА Испания терма жамоаси ва «Барселона» ярим ҳимоячиси Гавига нисбатан 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин содир бўлган можаролардаги эҳтимолий носпортча хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Испания Аргентина устидан қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланган финалдан кейин бир қатор тўқнашувлар юз берган эди.

Манба маълумотига кўра, Гавига камида бир ўйинлик дисквалификация таҳдид солмоқда.

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) эса ушбу қарор юзасидан апелляция тайёрламоқда. Уни топширишнинг сўнгги муддати 4 август, сешанба куни ҳисобланади.

RFEF Гави ҳеч қандай қоидабузарлик қилмаганини, аксинча, Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредес томонидан ҳужумга учраганини исботлашга ҳаракат қилади.

Федерация далил сифатида видеотасвирни келтиришни режалаштирган. Унда тўқнашув оқибатида ерга айнан Гави йиқилгани акс этгани таъкидланмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:29, 31.07.2026.
Ўқилди: 1859 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик