"Манчестер Сити" "Челси" қанот футболчиси Педро Нету учун таклиф тайёрламоқда. Лондон клуби 26 ёшли футболчининг потенциал трансферини 70 миллион фунт стерлинг (82 миллион евро) деб баҳоламоқда, деб хабар беради The Sun.
Манбага кўра, "Сити" португалиялик футболчи учун "Милан" билан рақобатлашмоқда. Италия клуби Нетуни жамоадаги келажаги номаълум бўлган ҳужумчи Рафаел Леаонинг ўрнини босувчи сифатида кўриб чиқмоқда. "Манчестер Сити" мураббий Энзо Маресканинг у билан ишлаш истаги туфайли "Челси" футболчисига қизиқишини оширди. Нету италиялик мураббий қўл остида "кўклар" сафида ўйнаган.
Ўтган мавсумда Нету барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031-йил ёзигача амал қилади. Transfermarket маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.













