Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

«ПСЖ» Дезире Дуэнинг акаси Гела Дуэни олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» аъзоси Дезире Дуэнинг акаси, «Страсбург» ҳимоячиси Гела Дуэ Париж клубининг эътиборига тушди. L’Équipe хабарига кўра, «ПСЖ» 23 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзосини Ашраф Ҳакимига ўринбосар сифатида кўрмақда. Аммо ҳозирча музокараларда жиддий силжиш йўқ.

Гела Дуэ — «Ренн» академияси тарбияланувчиси. У икки йил олдин «Страсбург»га ўтиб, тезда жамоанинг асосий ўйинчисига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Сўнгги мавсумларда у деярли ҳамиша асосий таркибда майдонга тушган — 68 та ўйиннинг 63 тасида ўйнаб, 3 та гол урган ва 9 та голли узатма берган. Transfermarkt уни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:35, 02.08.2026.
Ўқилди: 1208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик