Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Европа мамлакатлари Инфантинонинг истеъфосини тезлаштириш учун бирлашмоқда

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари ФИФА президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлаш хатларини қайтариб олишни бошлашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ УЕФА президенти Александер Чеферин ФИФА раҳбарлигига навбатдаги сайловларда Инфантино номзодини ёзма равишда қўллаб-қувватлаган барча аъзо мамлакатлардан ўз хатларини зудлик билан қайтариб олишни сўрамоқчи экани хабар қилинган эди.

The Guardian нашри хабарига кўра, бир қатор Европа футбол ассоциациялари ФИФА президентига босим ўтказиш ва шу орқали унинг истеъфосини яқинлаштириш мақсадида Инфантинони қўллаб-қувватлашдан расман воз кечиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Хатларни бир вақтнинг ўзида қайтариб олиш имконияти ҳам кўриб чиқилган, аммо Европа мамлакатлари буни кетма-кет бажариши варианти ҳам мавжуд бўлиб, бу амалда ишончсизлик вотумига тенг келади.

Таъкидланишича, УЕФАга аъзо 55 та ассоциациядан 52 таси — Германия, Руминия ва Норвегиядан ташқари барчаси Инфантино номзодини қўллаб-қувватлаш хатини ёзган эди. Умумий ҳисобда, ташкилотнинг 211 аъзосидан 200 таси ФИФАнинг амалдаги президентини қўллаб-қувватлаган, гарчи шахсий суҳбатларда унинг бўлажак президентлик муддати бўйича хавотир билдиришган бўлса-да.

ФИФА президентининг навбатдаги сайлови 2027 йилнинг март ойига режалаштирилган.

Киритилди: 05:34, 03.08.2026.
Ўқилди: 242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик