Luton Today нашрининг хабар беришича, «Лутон Таун» бош мураббийи Жек Уилшир клуб «Манчестер Сити» вингери Эмилио Лоуренсни яна ижарага олиш бўйича «музокаралар жараёнида» эканини тасдиқлади.
Уилшир Кенилворт Роудга иккинчи бор қайтиш янги Биринчи лига мавсуми олдидан 20 ёшли футболчи учун ҳам, «шляпачилар» учун ҳам манфаатли бўлишига ишонч билдирмоқда.
Лоуренс ўтган мавсумдаги ижара даврида ижобий таассурот қолдирди. У 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди (шу жумладан «Лутон»нинг «Стокпорт Каунти»га қарши Vertu Trophy финалидаги ғалабасида) ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Уилшир Шотландия U-21 терма жамоаси аъзоси билан алоқада бўлиб турганини ва унинг келажаги бўйича қарор тез орада қабул қилинишини кутаётганини ошкор қилди.
«Менимча, у қайтса, бундан ўзи ҳам наф кўради, биз ҳам унинг қайтишидан фойда олишимизни яхши биламан», — деди Уилшир.
«Лутон» бош мураббийи Лоуренснинг «Манчестер Сити»да мавсумолди машғулотларини давом эттираётгани жуда фойдали эканини, аммо клуб уни қайтариб олишга умид қилиб қолишини таъкидлади.













