Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Жозе Моуриньо: "Жамоанинг тайёргарлигидан жуда мамнунман"

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуриньо Испаниянинг "Marca" нашрига берган интервьюсида Италиянинг "Фиорентина" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини (2:2) сарҳисоб қилди ва "Қироллик клуби"даги иккинчи фаолияти ҳақидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

63 ёшли португалиялик мураббий июнь ойида "Лос Бланcос"ни бошқаришга киришди ва 2029 йил 30 июнгача шартнома имзолади. Моурино илгари 2010-йилдан 2013-йилгача "Реал Мадрид"ни бошқарган ва Испания лигаси, Испания кубоги ва Испания суперкубогида ғолиб чиққан.

"Фиорентина"га қарши ўйинда мен "Реал Мадрид"нинг уч хил қиёфасини кўрдим: тетик, чарчаган ва жуда чарчаган", деб таъкидлади Моуриньо.

"Янги жамоа жуда яхши ўйнади. Биз биринчи бўлимни жуда юқори даражада ўтказдик ва катта устунликка эришишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлим жисмоний жиҳатдан қийинроқ бўлди, чунки биз одатий Италия жамоасига дуч келдик.

"Реал Мадрид" ўртоқлик ўйини бўлса ҳам ўз даражасини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Машғулотларнинг биринчи кунидан бери жамоадан жуда мамнунман, гарчи барча ўйинчилар ҳали Жаҳон чемпионатидан қайтмаган бўлсалар ҳам. Мадридга қайтишим борасида ҳали ҳеч нарса ҳис қилмаяпман. Ҳаммаси ҳали олдинда" деди Моуриньо.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:23, 03.08.2026.
Ўқилди: 334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик