Мадриднинг «Реал» клуби устози Карло Анчелотти нима сабабдан «ПСЖ»ни тарк этганини изоҳлади.
«Охирги ўйинни биз жуда ёмон ўтказдик. Тўғри ғалаба қозондик ва чемпион бўлдик, лекин ўша ўйиндан кейин мен Леонардонинг олдига кирдим ва ишдан кетмоқчи эканимни айтдим.
Мен клубнинг режаларига ишонган эдим. Биз дастлабки ярим йилликни жуда яхши ўтказдик. Кейин эса жамоада ўзгариш сездим. Бу режа фақат натижа учун эканини англадим.
Мен келган жамоа жуда катта ютуқларни қўлга киритган. Бундай тарихга «Милан»гина рақобатлашиши мумкин.
Энди мен испан тилини ўрганишим керак. Бошланиши қийин бўлиши аниқ»,- дедйи мураббий.