Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

«Фулҳэм»га ўтган Гонсало Гарсия «Реал Мадрид» мухлисларига хайрлашув мактуби йўллади

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Гонсало Гарсия «Реал»дан «Фулҳэм»га ўтганидан сўнг Мадрид клуби мухлисларига мурожаат қилди.

«Мен Чемпионлар Лигаси кечасида «Сантьяго Бернабеу»да дебют қилишни ҳеч қачон хаёл сурмагандим. Ҳаттоки, дунёнинг энг яхши футбол академиясининг бир қисмига айланишимни тасаввур ҳам қилолмасдим. Шу бугун ўзимни дунёдаги энг миннатдор футболчидек ҳис қиляпман.

«Реал Мадрид» ёшлигимдан бери менинг уйимга айланди. Бу ерда ўтказган олти йилим давомида ушбу клуб сингдирадиган қадриятлар қанчалик муҳимлигини чин дилдан англадим. Бу либосни кийиш — фақат ўйинларда ғалаба қозонишгина эмас, балки, айтишга журъат қиламанки, бутун жаҳон спортидаги энг буюк гербни шараф билан ҳимоя қилиш демакдир.

Мени тўғри йўлга йўналтирган кўплаб мураббийлар ва жамоадошларимни бирма-бир санаб ўтишим мумкин эди, аммо «Реал»га энг самимий миннатдорчилик сўзларини айтиш — бу уларнинг ҳар бирига фидойилиги, ишончи ва қўллаб-қувватлагани учун ташаккур билдиришдир.

«Реал Мадрид» ҳамиша ҳаётимнинг жуда катта қисми бўлиб қолади. Ҳаммаси учун раҳмат», — деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Гарсия «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У мадридликлар таркибида 51 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Transfermarkt портали 22 ёшли испаниялик футболчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 05:24, 04.08.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик