«Бавария» ҳимоячиси Жонатан Та бўлажак мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди.
«Биз ўтган мавсумда тўхтаган жойимиздан давом эттиришни истаймиз. Барчамиз бу жуда ўзгача мавсум бўлганини ҳис қилдик, чунки биринчи кундан бошлаб ўз устимизда тинимсиз ишладик ва ҳар бир ўйинда бор кучимизни бердик.
Ҳатто нимадир мукаммал, силлиқ ёки тартибли чиқмаган вазиятларда ҳам, доимо бир жамоа бўлиб жипслаша олдик ҳамда ҳар қандай натижага эриша олишимизни ҳис қилдирадиган муҳитни ярата олдик. Айнан мана шу пойдеворга суянган ҳолда кейинги ўйинимизни қуришимиз керак», — деди Та Sky Sport Germany нашрига берган интервьюсида.













