Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Антонио Конте "Копенгаген"дан эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидламоқда.
"Мусобақанинг аввалги мавсумида ҳатто Дания клубига имкониятни бой берганимизни унутмаслик керак. Скандинавияликларга алоҳида эътибор билан ёндошиш керак. "Копенгаген" шундай ўйини билан нимага ўз чемпионатига 10-ўринда юрганига тушуна олмайман.
"Реал" гуруҳ фаворити эканини яхши ҳис қилиб турибман, аммо биз гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқмоқчимиз", дея Контенинг сўзларини нашр этган итальян матбуоти.