Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Гонсало Гарсия «Фулхэм» аъзосига айланганидан сўнг илк фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Фулхэм»нинг янги аъзоси Гонсало Гарсия фаолиятидаги янги босқични бошлашдан мамнун эканини таъкидлаб, Англия клубига ўтганига изоҳ берди.

«Бу ерда эканимдан жуда миннатдорман ва бахтлиман. Клуб раҳбариятига ҳамда менга билдирган ишончи учун Арбелоага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоа билан иш бошлашни катта интиқлик билан кутяпман», — деди Гарсиянинг сўзларини келтирган «Фулхэм» матбуот хизмати.

3 август куни Лондон клуби Мадриднинг «Реал» клубидан 22 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Гарсия «Фулхэм» билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Футболчи «қаймоқранглилар» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида у «Реал» сафида ҳозирда «Фулхэм»ни бошқараётган Альваро Арбелоа қўл остида тўп сурган эди.

Киритилди: 08:37, 04.08.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик