«Челси»нинг янги аъзоси Жордан Хендерсон Лондон клубига ўтиши бўйича ўз муносабатини билдирди.
«Клубнинг масштаби, мен чин дилдан ҳайратланадиган бош мураббий ва футболчиларнинг даражасини ҳисобга олсак, мен бундай имкониятни қўлдан бой бера олмасдим. Шунингдек, раҳбариятнинг «Челси» муваффақиятга эришишини ва тўғри йўналишда ривожланишини қанчалик хоҳлаётгани менда катта таассурот қолдирди. Ўз навбатида, мен жамоага ва жамоадошларимга ёрдам бериш учун майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам ҳар куни бор кучимни бераман», — деди Хендерсоннинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.
3 август куни «Челси» 36 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзоланганини эълон қилган эди. Томонлар икки мавсумга мўлжалланган келишувга қўл қўйишди.













