"Арсенал" ярим ҳимоячиси Кай Хавертц "канонирлар"нинг янги мавсумда барча совринларни қўлга киритиш истаги борлигини маълум қилди.
"Ўйлашимча, биз янада олдинга боришимиз мумкин ва буни қилишимиз шарт. Бошқа жамоалар қандай кучаяётганини кўриб турибсиз, шу сабабли биз ҳам яна янги даражага чиқишимиз керак. Мавсумдаги мақсадларимизга эришиш учун ҳаммамиз шу ердамиз, шунинг учун машғулот ўтказамиз ва ушбу ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Фикримча, биз барча совринларни ютишни хоҳлаймиз. Бунинг учун шу ердамиз. Охирги бир нечта мавсумда кўп нарсани бой бериб қўйдик. Энди Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқдик, аммо бундан ҳам каттароқ натижаларга эришишимиз мумкин.
Бу амалга ошиши учун биз янги даражага чиқишимиз керак. Мавсум қанчалик узоқ давом этишини ва турнирлар қанчалик оғир кечишини биламиз. Янги мавсумда янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, яна муваффақиятга эришишни истаймиз", — деди Хавертц Daily Mail нашрига.
Ўтган мавсумда Лондон клуби АПЛ чемпионига айланди ва Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди.













