Ҳужумчи Эндрик ҳозирда «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ҳужумчилар бўйича виртуаль рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Бразилия манбаларига таяниб The Touchline хабар бермоқда.
Эндрикдан юқорида Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва янги харид Карлос Эспи жойлашган. Маълум қилинишича, Родриго жароҳатдан қайтса ҳамда «Реал» Ян Диоманде билан шартнома имзоласа, Эндрик ҳатто олинчинчи ўринга тушиб кетиши мумкин.
Эндрик Жозе Моуриньонинг режаларига кирмаётгани сабабли, футболчи яна ижарага ўтиб кетиши мумкин. 20 ёшли ҳужумчи яна «Лион» сафида пайдо бўлиши истисно қилинмаяпти.













