Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасининг умумий босқичларида сариқ карточкалар тўпланиш тизими бўйича янги қоидалар жорий этилганини эълон қилди.
Янги қоидаларга кўра, еврокубокларнинг умумий босқичида ўйинчилар ва жамоанинг расмий шахслари четлатишга олиб келмаган тўртта сариқ карточка олганидан сўнг дисквалификация қилинади. Кейинчалик дисквалификация ҳар бир кейинги жуфт сариқ карточкадан — олинчи, секизинчи ва ҳоказолардан сўнг кучга киради.
Еврокубокларнинг саралаш босқичларида қоидалар илгаригидек қолади: дисквалификация четлатишга олиб келмаган учта сариқ карточкадан сўнг, кейин эса ҳар бир кейинги тоқ карточкадан сўнг белгиланади.
УЕФА ушбу ўзгаришларнинг киритилишини 2024/2025 йилги мавсумда кучга кирган еврокубоклар формати ислоҳоти билан тушунтиради. Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг умумий босқичида ўйинлар сони олтитадан сўккизтага кўпайиши сариқ карточкалар тўпланиши сабабли теш-тез дисквалификацияларга олиб келди. Янги қоидалар ўйинлар сони ва рухсат берилган огоҳлантиришлар сони ўртасидаги мувозанатни сақлашга қаратилган.
Бундан ташқари, ушбу турнирнинг умумий босқичи ҳали ҳам олтита ўйиндан иборат бўлишига қарамай, янги қоидалар Конференциялар лигасида ҳам амал қилади. Бу қарор қишки трансфер ойнасида турли еврокубоклар мусобақаларида иштирок этаётган клублар ўртасида футболчиларнинг ўтиш имконияти билан изоҳланади.













