Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Атлетико» «Интер»ни ортда қолдирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерода фаолиятини Испанияда давом эттириш варианти пайдо бўлди.

Миш-мишларга кўра, аргентиналик футболчи Миланнинг «Интер» клубига ўтишга оғзаки розилик бериб бўлган, аммо «нерадзурри»лар келишувни якунлаш учун аввал футболчиларини сотишлари керак. Инсайдер Маттео Мореттонинг маълумотларига кўра, «шпорлар» капитани Мадриднинг «Атлетико» клуби учун устувор нишонга айланган. «Матрасчилар» жаҳон чемпиони учун курашда «Интер»ни ортда қолдиришлари мумкин, бироқ бунинг учун улар ҳам аввал амалдаги таркибдаги қайсидир футболчи билан хайрлашишларига тўғри келади.

Мавжуд маълумотларга кўра, «Тоттенхэм» Ромерони тахминан 40 млн еврога сотишга тайёр. 28 ёшли футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 07:17, 05.08.2026.
Ўқилди: 1609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик