"Интер" ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалҳанўғлу бу ёзда клубни тарк этмайди.
Туркиялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди, аммо "нерадзуррилар" жамоаси ҳозирги трансфер ойнасида у билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, дейди инсайдер Фабрицио Романо. Клуб ярим ҳимоячи билан мавсум ўрталарига яқинроқ - декабрь ёки январь ойларида шартномани узайтириш имкониятини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Ҳакан Чалҳанўғлу 2021 йилдан бери "Интер"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда 32 ёшли футболчи барча мусобақаларда миланликлар жамоаси сафида 30 та ўйинда 12 та гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.













