Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

Модрич: "Леау кап-катта бола, нима қилиш кераклигини ўзи билади"

Баҳо:
+ | -

"Милан" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоадоши Рафаэль Леаунинг келажаги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Португалиялик вингер трансфер ойнаси ёпилгунга қадар жамоани тарк этиши эҳтимоли юқори. 27 ёшли футболчи фаолиятини бошқа лигада давом эттиришни хоҳлаётганини тан олди.

"Рафа етарлича етук - у ўзи учун нима яхши эканлигини билади. Биз ҳаммамиз унга ғамхўрлик қиламиз ва унинг биз учун қанчалик муҳимлигини биламиз.

Леау яхши формада бўлганида дунёнинг энг яхшиларидан бири. Ўтган мавсумда у жароҳатлар туфайли омадсиз бўлган бўлиши мумкин, аммо умид қиламанки, у қолади ва бизга янги мавсумни муваффақиятли ўтказишга ёрдам беради" - деди Модрич Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Туркиянинг "Фенербахче" клуби яқинда Рафаэль Леау учун асосий даъвогар сифатида эълон қилинди.

Киритилди: 10:21, 05.08.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик