«Интер» ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини Милан клубида давом эттириш ниятида ва трансфер бўйича учта таклифни рад этди. Бу ҳақида Calciomercato хабар бермоқда.
Франция нашри маълумотларига кўра, 30 ёшли футболчи «Бенфика», «Галатасарой» ва «Комо» вариантларини рад этган, чунки у «нерадзурри» бош мураббийи Кристиан Кивуни ўзини жамоада олиб қолишга ишонтиришга умид қилмоқда.
Ёзги трансфер ойнаси бошида Паварнинг «Интер»дан кетиши деярли ҳал бўлган масала ҳисобланаётган эди, аммо ҳимоячининг мавсумолди йиғинларидаги муваффақиятли иштироки вазиятни ўзгартириши мумкин.
Илгарироқ «Интер» футболчи бўйича 10–15 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр эди.













