Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

КАФ Самуэль Это'Ога қўйилган тақиқ ва жаримани расман бекор қилди

Баҳо:
+ | -

КАФ (Африка футбол конфедерацияси) ФЕКАФУТ (Камерун футбол федерацияси) президенти Самуэль Это'Ога нисбатан илгари киритилган тўртта ўйинлик стадионга кириш тақиқи ва 20 000 долларлик жаримани расман бекор қилди.

КАФ Апелляция қўмитаси чоршанба куни барча санкциялар ва улар билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни дарҳол бекор қилганини эълон қилди.

Дастлабки жазо 2025 йилги Африка Миллатлар Кубогидаги Камерун ва Марокаш ўйини билан боғлиқ ножўя хатти-ҳаракатлар айбловидан келиб чиққан эди. Ўшанда КАФ Тартиб-интизом қўмитаси Это'О ташкилотнинг спорт одоби ва ҳалоллик қоидаларини бузган деб топган эди.

ФЕКАФУТ апелляция жараёни орқали ушбу қарорга эътироз билдирди ва цессия давомида Камерун терма жамоасининг собиқ сардорини қўллаб-қувватлашни давом эттирди.

Муваффақиятли апелляциядан сўнг Камерун Футбол Федерацияси КАФ суд органларининг адолатлилиги ва мустақиллигини эътироф этиб, ҳукмни мамнуният билан қабул қилди.

Киритилди: 11:39, 06.08.2026.
Ўқилди: 416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик