Аргентина футбол ассоциацияси 15 июлни «Миллий футбол терма жамоалари куни» деб эълон қилди. Ушбу қарор ижроия қўмитасининг йиғилишидаги овоз бериш натижаларига кўра қабул қилинди.
Бу сана бежиз танланмади, у Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 ярим финалида Англияга қарши ўйинда амалга оширган камбэги шарафига қўйилди. Ўйин 15 июль куни бўлиб ўтган эди.
ЖЧ-2026 финалида Аргентина терма жамоаси Испанияга имкониятни бой бериб қўйди.













