Бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимарайнс «Арсенал»га ўтиш бўйича сўнгги босқичларни якунлади ва Лондон клуби билан шартнома имзолади.
28 ёшли футболчи ҳафта бошида тиббий кўрикдан ўтган эди, пайшанба оқшомида эса келишувга расман қўл қўйди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, барча ҳужжатлаштириш ва расмиятчиликлар тўлиқ якунланган. «Арсенал» «Ньюкасл Юнайтед»дан амалга оширилган ушбу трансферни тез орада расман эълон қилиши кутилмоқда.
Гимараэс «Арсенал»нинг марказий чизиқни кучайтириш бўйича асосий нишонларидан бири эди ва клуб янги мавсум олдидан унинг трансферини тезкорлик билан ҳал этди.
Ушбу трансфер Микель Артета жамоаси учун навбатдаги йирик харид бўлди ва янги мавсумда юқори мақсадлар учун курашадиган «тўпчилар»нинг ярим ҳимоя чизиғига катта тажриба ва сифат қўшиши кутилмоқда.













