Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳимоячиси Жед Спенс «Ливерпуль» футболчисига айланмайди.
Аввалроқ мерсисайдликларнинг 25 ёшли англиялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, аммо talkSPORT манбалари ушбу маълумотни рад этди. Манбанинг хабарига кўра, «Ливерпуль» ҳозирда таркибдаги ягона соғлом ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг бўлишига қарамай, Спенс трансфери бўйича иш олиб бормаяпти.
Шу билан бирга, Спенснинг ўзи жорий ёзги трансфер ойнасида «Тоттенхэм»ни тарк этишга тайёрлиги таъкидланмоқда. Аввалроқ унинг хизматлари АПЛ ва А Сериянинг бир нечта клубларига, жумладан «Интер» ва «Аталанта»га таклиф қилинган эди. «Шпорлар» англиялик ҳимоячини 41 миллион евро (тахминан 35 миллион фунт) эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги айтилмоқда.













