Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Менежер Махачев учун энг қийин рақиб ким эканини айтди

Баҳо:
+ | -

UFC ярим ўрта вазн тоифасининг амалдаги чемпиони, 34 ёшли россиялик Ислом Махачевнинг менежери Али Абдулазизнинг фикрича, унинг яна бир мижози — UFC'нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, нигериялик Камару Усман Ислом учун ушбу дивизиондаги энг қийин рақиб бўларди.

“Камару Ислом учун муносиб рақиб. Бу Ислом фаолиятидаги энг оғир жанг бўларди. Камару буни исботлади, чунки жанг куни ўзидан тўққиз килограмм оғирроқ бўлган рақибни енга олди. Мен Дрикуснинг хизматларини камайтирмоқчи эмасман, у ажойиб жангчи ва ҳалол ғалаба қозонди. Шунга қарамай, Камару доимо юқори даражада ҳаракат қилди ва жанг якунида янада фаоллашди”, деди Абдел-Азиз.

Айни пайтда Ислом Махачев UFC промоушенида қаторасига 16 та ғалабали серияни давом эттирмоқда. Унинг профессионал фаолиятида жами 28 та ғалаба ва битта мағлубият мавжуд. Бундан ташқари, У 16 та ғалабали серияда кетмоқда.

Усман эса охирги жангини 2026-йил 18-июль куни ўтказган бўлиб, Дрикус Дю Плессига мағлуб бўлган эди. Унинг ММАдаги рекорди 21 та ғалаба ва 5 та мағлубиятни ташкил этади. У сўнгги 5 та жангининг 4 тасида имкониятни бой берган.

Киритилди: 14:36, 07.08.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик