Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Норвегия Инфантинонинг дарҳол истеъфога чиқишини талаб қилмоқда

Баҳо:
+1 | -

Норвегия футбол федерацияси (NFF) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ўз лавозимини дарҳол тарк этишини талаб қилиш бўйича қарор қабул қилди. Ушбу қарор пайшанба куни федерация бошқаруви йиғилишида маъқулланди. Норвегия «Fifa Forward Enterprise» лойиҳаси атрофидаги инқироз фонида Инфантинони очиқчасига истеъфога чақирган биринчи миллий ассоциация бўлди.

«Биз Инфантинога нисбатан ҳеч қандай ишонч қолмади деган қарорга келдик. Биз мунтазам равишда хавотирда эдик ва ҳар йили вазият янада хавотирли томонга қараб силжиб борди. Биз учун ишонч йўқотилди, Инфантино учун ортга йўл йўқ», — деди NFF президенти Лисе Клавенесс.

Унинг сўзларига кўра, жаҳон футболи кучли бўлиниш ва «тартибсизлик» ҳолатида қолмоқда, шу сабабли федерация футбол жамоатчилиги олдинга ҳаракат қилиши учун ФИФА раҳбарининг дарҳол истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Инфантинонинг истеъфоси сўралган расмий хат кейинги ҳафтада ФИФАга юборилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Норвегия ФИФА Этика қўмитасига янги шикоят тайёрламоқда. У бирданига учта эпизодни ўз ичига олади:

  • «Fifa Forward Enterprise» атрофидаги жанжал,

  • Дональд Трампга ФИФА Тинчлик мукофотининг топширилиши,

  • Жаҳон чемпионатида Фоларин Балогун билан боғлиқ вазият.

NFF ушбу мурожаатга бошқа йирик федерацияларни ҳам жалб қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ ФИФА ташкилотнинг тижорат бизнесининг 21 фоизини «Thrive Capital» фондига 4,2 миллиард долларга сотишни назарда тутувчи «Fifa Forward Enterprise» лойиҳасидан воз кечган эди. Ушбу режа Европа футбол федерациялари томонидан кескин танқидга учраган эди.

Киритилди: 15:59, 07.08.2026.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик