Испания Суперкубоги ўтказиладиган жой ўзгаради. 2027 йилги мусобақа баҳсларига Туркия мезбонлик қилиши кутилмоқда.
Журналист Алфредо Мартинеснинг хабар беришича, 2027 йилги Испания Суперкубоги турнири февраль ойи бошларида Истанбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, мусобақа энди Саудия Арабистонида ўтказилмайди ва кейинги манзил сифатида Туркия танланган.













