«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Гонконгдаги «Кай Так спорт парки» стадионида «Астон Вилла»га қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинидан (2:1) сўнг футболчиларининг Осиё бўйлаб мавсумдан олдинги турне доирасидаги иштирокини баҳолади. Аввалроқ мюнхенликлар Кореянинг «Чеджу Юнайтед» жамоасини ҳам мағлуб этишган эди (2:1).
«Очиғини айтсам, барча футболчиларимизнинг ўйини менда катта таассурот қолдирди. Шунча ўйинчи ҳали жамоага қайтмаган бир вақтда майдонга тушиш жуда қийин. Айрим футболчилар ҳали жуда ёш, уларнинг баъзилари бундай даражадаги жамоаларга қарши умуман ўйнашмаган. Мисол учун, Тим Биндер ва Майкон Кардосога эътибор қаратсангиз, уларнинг қандай ҳимоялангани ва курашганини кўриб, бунинг қанчалик мураккаб эканини тушунасиз.
Шунингдек, ярим ҳимояда Павлович, Бишоф ва зарур бўлган ҳар қандай позицияда ёрдам бераётган Лаймер билан кўрсатган энергиямиз жуда муҳим. Биз ушбу ўйинчиларни ривожлантириш учун кўп вақт ва куч сарфладик. Бу қилинган меҳнатларимизнинг бир туридаги мукофотидир. Мен мамнунман», — деди Компанининг сўзларини келтирган Bayern & Germany ижтимоий тармоқларда.













