«Галатасарой» «Локомотив» ярим ҳимоячиси Алексей Батраков бўйича таклифини 20 миллиондан 25 миллион еврогача оширди.
Fanatik нашрининг таъкидлашича, 21 ёшли хавбек Туркия клуби раҳбариятидан битимни имкон қадар тезроқ якунлашни сўраган.
Футболчи клуб Чемпионлар лигаси иштирокчиси эканини ҳисобга олиб, «Галатасарой»да ўйнашни хоҳламоқда.
Трансфер суммасига, шунингдек, футболчининг агентларига комиссия сифатида тахминан 3 миллион евро ҳам киритилган. Уларга ушбу сумма оширилмаслиги маълум қилинган.













