Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

«Барса» Араухо «Ливерпуль»га кетгач, Ромеро трансферига эътибор қаратиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро «Барселона»нинг трансфер нишонига айланиши мумкин.

Каталония клуби «шпоралар» сардорини анчадан бери кузатиб келади, бироқ унинг номзоди устувор ҳисобланмас эди. Эндиликда вазият ўзгариши мумкин, чунки «кўк-анорранглилар» Рональд Араухони қўйиб юборишга рози бўлишди – уни «Ливерпуль» ижарага олмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Барса»да Ромерони ўз томонига оғдириб олиш учун барча имкониятлар мавжуд. Мадриднинг «Атлетико» клуби аргентиналикнинг трансфери устида фаол ишламоқда, аммо у билан ҳозирча келишувга эришилгани йўқ.

«Барселона» Араухо билан хайрлашгач, янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштиряптими-йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Вазият яқин орада ойдинлашиши керак.

Миш-мишларга кўра, Кристиан Ромеронинг ўзи ҳам Ханс-Дитер Флик жамоасига ўтишни истайди.

Киритилди: 10:23, 08.08.2026.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик